Недорогой табак для кальяна
Чилим учун тамаки (ёки аралашма), тамаки баргига ишлов бериш ва уни қайнатиш, хушбўйлантирувчи, қиём ва глицерин қўшиш йўли билан тайёрланади. Тайёр бўлган аралашмани, иссиқлик таъсирида тамакидан қиём ва глицерин буғланадиган махсус идишга қўйилади. Чилимни классик кўринишда чекишда, ундаги тамаки ёнмайди, биз нафас олидган нарса тутун эмас, балки буғ ёки қандайдир маънода аэрозольдир.
Чилим учун тамаки сотиб олиш
Ўзининг пайдо бўлган вақтидан буён, унда кўплаб янгиланишлар содир бўлди. Агар, аввал бу мақсадлар учун чилимга обдон эзилган ва кесилган оддий тамаки барги сотиб олиш маъқул кўрилган бўлса, бугунги кунда унинг асосида аралашмалар (микслар) тайёрлашмоқда. Ҳозирги кунда, қадимий, тамакидан, соф ҳолда фойдаланиш анъанасини фақат кекса авлод вакиллари соатлаб хаёлий орзуларга чўмадиган ёки шошмасдан суҳбат қурадиган Шарқ мамлакатларидагина учратиш мумкин.
Чилим учун тамаки турлари
Замонавий аралашмаларга келсак, уларни учта турга ажратиш мумкин.
- Jurak – тозаланмаган тамаки барги ва ўзига хос ранг ва ёпишқоқлик берувчи қиём асосидаги аралашма. Jurak таркибида никотин бор, бироқ унда ранг берувчи, глицерин ва консервантлан умуман йўқ. Тутунидаги бетакрор ҳидни, унинг асосидаги табиий зираворлар ёки хушбўйлантирувчилар асосидаги қўшимчалар яратиши мумкин. Доимо яхши фикр ва хулосалар билдириладиган чилим учун тамакининг бундай микслари, эркаклар ва катта ёшдаги одамларга жуда хуш келади.
- Tombak – бу сувда ивитилган бир неча йирик марказий томири юлиб олинган тамаки баргларидир. Томбак, идиш ишлатмасдан чекилади. Тамаки барглари, чилимнинг юқори қисмига ўралади (ташқаридан сигарани эслатади). Кўмирлар, тўғри баргларнинг устига терилади. Томбак, ўзининг кучлилиги ва ёрқин таъми билан ажралиб туради ва шунинг учун ҳам у Ҳиндистон, Эрон, ва Саудия Арабистонининг катта ёшли аҳолиси орасида анча кенг тарқалган .
- M'asel – обдон тозаланган ва кичик қилиб майдаланган тамаки баргидан тайёрланган аралашма. Номи араб тилидан келиб чиққан ва «асалли» деган маънони беради. Унинг номи, авваллари чилим учун тамаки аралашмалари тайёрлашда асалдан фойдаланилганлиги билан боғлиқ. Ҳозирги кунда, қадоқнинг таркибига қараб биз унда асал қиём (шакар қиёми) билан алмаштирилганлигини кўрамиз бироқ, унинг анъанавий номи ўзгармай қолган.
Ўз навбатида, M'asel аралашмаси иккита нимтурга бўлинади ва хушбўйлантирилган ёки хушбўйлантирилмаган бўлади
- Хушбўйлантирилган аралашма таркибида, боғловчи масса вазифасини бажарувчи қиём ёки асал, шунингдек кўп миқдордаги таъм берувчи ва бошқа турли хил қўшимчалар бўлади.
- Хушбўйлантирилмаган аралашма, тамаки барги ва қиёмдан фойдаланган ҳолда тайёрланади. Унинг мазаси, тамаки баргининг тури ёки уларнинг аралашмасига боғлиқ бўлади. Тамакининг ушбу тури кучлироқ деган фикрлар ҳам бор, лекин бу нотўғри чунки, иккала аралашмада ҳам бир хил хомашёдан фойдаланилади, фақат қиёмдаги шакарнинг миқдори кўпроқ бўлиши мумкин холос.
- Чилим учун қандай тамаки танлаш керак? Буни фақат ўзингиз ҳал қиласиз! Бизнинг сайтимизда, сиз айнан ўзингизга тўғри келадиган тамакини топасиз. Шунингдек, сайтимизда Cobra, Dali, Chabacco каби бошқа тамакисиз аралашмалар ҳам тақдим этилган. Улар чой барглари асосида тайёрланган.
Тамакини танлаш қоидалари
Ҳар бир чилим ишқибози учун биринчи қоида – чекиш учун тайёрланган аралашма нам бўлиши керак! Ўзининг таркибига кўра, бундай тамаки яхшилаб ивитилган ва майдаланган тамаки баргидан иборат бўлади. Шунинг учун ҳам агар сиз, таркиби похолга ўхшаган тамаки ўрамига дуч келсангиз, бундай аралашмадан фойдаланмаганингиз маъқул.
Иккинчи қоида – чилим тамакиси учун фақат синалган, маҳсулотлари аввалдан ўзини тавсия қилган, қутиларида акциз белгилари бўлган ишлаб чиқарувчиларга буюртма бериш керак. Олдин, мисрдан келтирилган тамаки жуда оммабоп ҳисобланар эди. Ҳозирги кунда, Россиянинг тамаки саноати ушбу бозорда бутун дунё ишлаб чиқарувчиларидан аллақачон илгарилаб кетди. Аралашмаларни шубҳали дўконлардан ёки «қўлдан» сотиб олиш, соғлигингиз учун хавфли бўлиши мумкин!!!
Учинчи қоида – яхши аралашмани сохтасидан осонгина ажратиш мумкин – унинг қутисида акциз белгиси бўлади. Ҳар бир белгиланган қути бўйича бевосита ишлаб чиқарувчига саволлар берсангиз, низоли ҳолатларни олдини олган бўласиз. Биз фақат акцизли маҳсулотлар билан ишлаймиз.
Тўртинчи қоида – очиб бўлинган қадоқни бир ҳафтадан кўп сақламаган маъқул. Чунки, ушбу вақт ўтганидан сўнг, аралашма ўзининг хусусиятларини қисман йўқотади, бундан чиқадики, унинг таъми ва ҳиди ҳам ўзгаради. Сақлаш учун, қоронғу ва салқин, болалар кира олмайдиган жойлардан фойдаланиш зарур. Қадоқнинг ўзи эса яхшилаб ёпилган ҳолда тургани маъқул.
Чилим учун тамаки сотуви
Чилим учун тамакини бизнинг ихтисослаштирилган дўконларимиздан сотиб олишингиз мумкин. Уларнинг манзилларини алоқалар саҳифасида кўришингиз мумкин. Агар маҳслот бизда бўлмаса, сиз уни дўконга келтириб бериш учун сайтда буюртма беришингиз мумкин. Бизда маҳсулотнинг ҳар хил турлари тақдим этилган бўлиб уларнинг баъзиларини қуйида кўришингиз мумкин.